Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрилик 3 нафар ёшларга янги уйлар топширилди

×

 2023-10-17 09:28:04    2309

PDF юклаш
Чоп этиш


Яқинда Фарғона шаҳрилик Алишер Собиров ва Комилахон Юсуповалар номларига расмийлаштирилган квартиралар калитларини қабул қилиб олган эдилар.  Куни кеча эса Беҳрузбек Қорабоевга "Юлдуз" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган уй топширилди.  


Авдонина Анита, Шукрулло Раҳмонов ва Милана Бариноваларга ҳам шаҳримиз марказидан шинам уйлар ажратилди. Ёшларга уй топшириш маросимида Миллий гвардия вилоят бўйича бошқарма бошлиғи Шавкат Акбаров, Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Юсуфжон Юсупов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. 
Ажратилган уйлар барча маиший ва зарур уй-рўзғор жиҳозлари билан тўлиқ таъминланди. Ёшлар кўрсатилган ғамхўрликдан жуда мамнун бўлишди. 


Жорий йилда Фарғона шаҳрида меҳрибонлик уйларининг 7 нафар битирувчиларига "Меҳр дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан уй-жойлар ажратилган эди.  Шунингдек, яна 11 нафар чин етим ва ота она қарамоғидаги маҳрум бўлган болаларга ҳам уй-жой топширилиши белгиланганди. Айни кунга қадар 6 нафар ёшларга янги уйлар берилди. Ой якунига қадар яна 5 нафар ёшларга янги уйлар топширилиши режалаштирилган.