Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Тоҳиржон тадбиркорлик фаолиятини турли йўналишларда олиб бормоқда
2023-10-16 09:42:24 2416
"Зарбдор" маҳалласилик Тоҳирбек Жумабоев ҳам ёш тадбиркорлардан. Унга ҳоким ёрдамчиси Беҳзоджон Ибрагимов тавсиясига кўра 66 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилган.
Маблағ эвазига зарурий меҳнат қуроллари олиниб, уларни ижарага бериш шохобчаси очилган. Эндиликда шу ҳудудда яшовчи фуқаролар уй юмушларида зарур бўладиган барча турдаги меҳнат қуролларини Тоҳиржондан келишилган муддатга олишиб фойдаланиб келишмоқда.
Тоҳиржоннинг таъкидлашича, бу лойиҳани янада кенгайтириб, келажакда уй ва қурилиш ишларини бажариб бериш хизматларини ҳам йўлга қўймоқчи.
Ёш тадбиркорнинг шохобчаси кўп қаватли уйнинг ер тўласида жойлашган. Ажратилган ертўла қисми таъмирланиб, фойдаланиб келинмоқда. Шохобча ёнидаги бўш ер майдонига савдо дўкони, тўй ва маросимлар учун ширинликлар ҳамда овқатлар тайёрлаш, шунингдек овқатланиш масканлари, кийим-кечаклар сотиш расталари ҳам ташкилланиб, аҳолига кенг кўламли хизмат кўрсатилмоқда.
Тадбиркор ўз лойиҳаларини амалга ошириши ҳисобига 4 та иш ўрин яратилган. Ходимларнинг кундузги ва кечки тартибда ишлашлари йўлга қўйилган.