Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2023-10-12 17:14:43    1797

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар “Навбаҳор” МФЙ, Янги аср кўчаси 1Б ва 1А уйнинг олдида олиб борилаётган қурилиш ишларидан норози бўлган фуқароларнинг мурожаатлари тарқалди. Мазкур мурожаат Фарғона шаҳар ҳокимлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими мутахассислари томонидан ўрганилди. 


Ўрганиш давомида фуқаро Рустамжон Тошпўлатов томонидан олиб борилётган қурилиш ишларидан фуқаролар норозилиги аниқланди. Кўп қаватли уйларнинг олдида қурилиш ишлари олиб бораётган Р. Тошпўлатовнинг қурилишга оид ҳужжатлари мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарорига асосан фуқаро Р.Тошпўлатов электрон-онлайн аукцион савдоларида иштирок этиб, Янги аср кўчасида жойлашган бўш ер майдонини ютиб олганлиги аниқланди.


“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 18 мартдаги электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомасига асосан “Навбаҳор” МФЙ, Янги аср кўчасида жойлашган умумий майдони 0,01га бўлган ер майдонига қурилишга рухсат берилган. Фарғона вилояти Қурилиш бош бошқармаси томонидан 2021йил 8 январь куни лойиҳалаш учун 11-сонли архитектура ва режалаштириш топшриғи ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилиб ва тегишли ташкилотлардан техник шартлар олинган.


2021 йилда “Hi-Tech Architect Project” хусусий корхонаси томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаб берилган. Юқоридаги лойиҳаланаётган бино “Қурилиш лойиҳа экспертиза синов” МЧЖ томонидан 2021 йил 26 май куни “Фарғона вилояти Фарғона шаҳар “Навбаҳор” МФЙ, Янги аср кўчаси ҳудудида бош ер майдонда савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат, дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш”га экспертиза хулосаси берилган.


Шунингдек, фуқаро Рустамжон Тошпўлатов томонидан Давлат хизматлари маркази орқали 2021 йил 7 октябрь куни “Қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги ҳақида хабар бериш” бўйича 3770652-сонли Фарғона вилояти Қурилиш сохасидаги ҳудудий назорат инспекциясига хабарнома жўнатилганлиги аниқланди. Бугунги кунда қурилиш ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан олиб борилётганлигини маълум қиламиз.


Ижтимоий тармоқ фаоллари, журналист ва блогерлардан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ва мурожаатларни бир томонлама ўрганиб, нохолис ахборот тарқатмасликларини, шунингдек тушунмовчиликлар юзага келган тақдирда Фарғона шаҳар ҳокимлиги ва унинг барча бўлимларидан ҳолат юзасидан аниқ маълумотларни олишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб, бу борада Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати Сизлар билан доимо ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қиламиз.