Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Ёш тадбиркорлар сони ортиб бормоқда

×

 2023-10-05 12:02:03    2103

PDF юклаш
Чоп этиш


Наврузахон Салбаева 20 ёшда. Беш йилдирки, чеварчилик билан шуғулланади. Техникумни тамомлагач ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлади. 


Маҳаллада янги қурилган бинонинг биринчи қаватини ижара асосида олиб, иккита иш ўрни яратди. Тўрт нафар мактаб ўқувчилари дарс машғулотларидан сўнг, чеварчилик сир-асрорларини ўрганишмоқда. 


"Зарбдор" маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Бекзоджон Холмирзаев тавсиясига кўра, 25 млн. сўм миқдорда имтиёзли кредит ажратилиб, 4 та замонавий тикув машиналари олинди. 


Ёш тадбиркор келинлик либослари, мактаб формалари тикади ҳамда қўл меҳнати асосида тақинчоқлар тайёрламоқда. Наврузахон кунлик 250 минг сўм атрофида даромад топмоқда.