Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрида ўқитувчи ва мураббийларга юксак эҳтиром кўрсатилди

×

 2023-10-04 15:59:11    1931

PDF юклаш
Чоп этиш


1 октябрь — Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги “WINE GARDEN” тантаналар мажмуасида байрам тадбири ташкил қилинди. Тадбирга фахрий устозлар, ҳозирги кунда меҳнат фаолиятини олиб бораётган илғор ўқитувчи ва мураббийлар таклиф этилди. 


Тадбирда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров устоз ва мураббийларни сана муносабати билан самимий қутлади. Барча учун ибрат намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган азиз ва мўътабар зотларнинг машаққатли меҳнати эътироф этилди.


Соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти учун бир гуруҳ устоз ва мураббийлар шаҳар ҳокимлигининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


Хушовоз хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев, "Ўзбегим" рақс жамоаси ҳамда шаҳар маданият бўлими саънаткорларидан Аброрбек Нишонов, "Тараннум" эстрада гуруҳи ижодкорлари тадбирга кўтаринки руҳ бахш этдилар.