Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғонадаги Марказий Осиё тиббиёт университетининг янги биноси фойдаланишга топширилди

×

 2023-10-04 15:56:57    1861

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Фарғона шаҳрида Марказий Осиё тиббиёт университетининг (Central Asian Medical University) янги биноси фойдаланишга топширилди. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоятдаги олий таълим муассасалари раҳбарлари, қатор хорижий давлатлардан таниқли тиббиёт соҳаси олимлари, университет жамоаси, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.


Ўтган 2022 йилда иш бошлаган университетнинг янги биноси лойиҳа қиймати 17,5 млн. долларни ташкил этиб, лойиҳанинг биринчи босқичида 11 млн. доллар сарфланди, иккинчи босқичи учун яна 6,5 млн. доллар миқдорида маблағ сарфланиши режалаштирилган. Ҳозир биринчи босқич қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланди, ўқув жараёни учун 1 млрд. 200 млн. сўмлик ўқув ва бадиий адабиётлар, 5 миллион доллар миқдоридаги ўқув лаборатория жиҳозлари харид қилинди.