Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Ёш тадбиркорлар ташаббуси билан Қиргули мавзеида Ёшлар маркази очилди

×

 2023-10-03 09:06:20    1812

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшлар марказининг очилиш маросимида маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Уч дўстнинг саъй-ҳаракатлари билан очилган марказда кибер ва фитнес клублари ҳамда пицца тайёрлаш ҳамда овқатланиш масканлари фаолият олиб бормоқда.


Нурилло Қодиров 8 йил давомида Россия Федерациясида ишлаб, шу йили келди. Дўстлари Шоҳжаҳон Миронов ва Козимжон Нажмиддинова билан Ёшлар маркази лойиҳасини ишлаб чиқишди. "Юлдуз" маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Шерзоджон Шокиров мазкур лойиҳа билан танишди. Унинг тавсиясига кўра, 250 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди.


Кибер клубга 10 та компьютер, 4 та замонавий ўйин ускуналари ва фитнес клубга бир вақтнинг ўзида 25 нафар спортчиларнинг шуғулланишлари учун зарурий тренажёр жиҳозлари сотиб олинди.


Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллашни мақсад қилинган лойиҳанинг амалга оширилиши ҳисобига 10 та янги иш ўринлари яратилди. Батафсил видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин.