Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2023-10-03 09:00:06 1568
Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар "Беш бола" маҳалла фуқаролар йиғини Қува кўчаси 224-уйда яшовчи фуқаро А.Алижоновнинг имтиёзли кредит олишида муаммоларга дуч келаётганлиги юзасидан мурожаат тарқалди. Мазкур мурожаат шаҳар ҳокимлиги ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими мутахассислари иштирокида ўрганилди.
Шу йилнинг 7 июль куни фуқаро А.Алижонов имтиёзли кредит олиш бўйича ариза берган ҳамда 11 июль куни ҳоким ёрдамчиси Ҳ.Эркабоев томонидан тавсия берилган. Маҳсулот(хизмат) етказиб бериш бўйича Ягона электрон платформада яратилган "маркетплейс" тизимида "TECHNO CITY" МЧЖ билан 25 июлда 28 млн. сўмлик кўчма дўкон учун шартнома тузилган.
Таъминотчи томонидан савдо дўкони тайёрлангандан сўнг, фуқаро ҳоким ёрдамчисига савдо дўкони қиммат бўлганлиги, шунингдек аризада кўрсатилганидан кескин фарқ қилганлиги сабабли рад этилишини сўраб мурожаат қилган. Мурожаатга асосан имтиёзли кредит олиш бўйича қилинган ариза рад этилган.
Кейинчалик А.Алижонов ва таъминотчи ўзаро келишган ҳолда яна дўкон фуқарога олиб келинган. Амалда қонунчиликда белгиланган тартибларга кўра, фуқаро бундай ҳолатда қайта ариза топшириши ҳамда ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра, имтиёзли кредит ажратилиши белгиланган.
Шунингдек, мурожаатда таъминотчи томонидан яна бир савдо дўконининг пулини ундирилиши юзасидан ҳам амалий ёрдам сўралган. Бу савдо дўкони тадбиркорнинг ҳохиш ва истагига кўра "Аёллар дафтари"да турган фуқаро Ё.Йигиталиевага ҳадя тариқасида тақдим этилганлиги аниқланди. Мазкур масала юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумот берилади.