Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Аёллар дафтари"да турган Манзурахон Мажидовага субсидия асосида тикув машинаси ажратилгач, унинг тадбиркорлик фаолияти янада кенгайди
2023-09-29 10:17:06 1534
"Нафосат" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Манзурахон Мажидовага ҳам ҳоким ёрдамчиси ва хотин-қизлар фаолининг ёрдами билан субсидия асосида тикув машинаси ажратилган. Йиллар давомида чеварчилик билан машғул бўлган, аммо эски тикув машинаси билан иш унумдорлигини ошира олмаган моҳир чеварга янги ускуна фаолиятини ривожлантиришга ёрдам берди.
Бўш турган бино ижара асосида олинди. Янги оилавий корхона очилиб, 3 нафар ишчилар қабул қилинди. Янги тадбиркор топган даромадлари ҳисобига яна 3 та тикув машинаси сотиб олди. Ҳозирда кичик корхонада либослар, иш кийимлар, мактаб формалари тайёрланмоқда.
Ҳудуддаги таълим муассасаларининг битирувчи қизлари Манзурахон Мажидовадан чеварчиликнинг сир-асрорларини "Устоз-шогирд" анъанаси асосида ўрганиб келишмоқда. Тадбиркор ҳар ойда ўртача 3 млн. сўм атрофида даромад топмоқда.