Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қирқ нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари масъул раҳбарлар иштирокида ўрганилди
2023-09-29 10:14:50 1535
Жисмоний ва юридик шахслар учун шаҳар ҳокимлигида қабул ўтказилди. Унда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси шаҳар бўлими мудири Таваккалжон Раҳимов иштирок этишди.
Қабул давомида қирқ нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари масъуллар иштирокида ўрганилди. Ўн нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинди.
Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш учун масалага дахлдор ходимлар, корхона, ташкилот ва бўлимларга топшириқлар берилди.
Қабул сўнгида мурожаатларни ҳал этилиши даражаси танқидий таҳлил қилинди. Фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш юзасидан шаҳар ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатиш белгиланди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, коммунал соҳалардаги муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.