Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда
2023-09-25 17:45:56 1819
Жорий ҳафтадаги сайёр қабул шаҳар ҳокимлигида ўтказилди. Унда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси шаҳар бўлими мудири Таваккалжон Раҳимов ва ҳоким ўринбосарлари иштирок этишди.
Қабул давомида ўттиз нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари масъуллар иштирокида ўрганилди. Ўн нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинди. Бешта мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш учун масалага дахлдор ходимлар, корхона, ташкилот ва бўлимларга топшириқлар берилди.
Қабул сўнгида мурожаатларни ҳал этилиши даражаси танқидий таҳлил қилинди. Фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш юзасидан шаҳар ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатиш белгиланди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, коммунал соҳалардаги муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.