Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрида илк Моделлик мактаби очилди

×

 2023-09-25 17:43:44    1706

PDF юклаш
Чоп этиш


Шаҳризода Мадаминова раҳбарлигида очилган Моделлик мактабининг тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокими ўринбосари Дилшодахон Холматова ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.


Мазкур "MADAM'S Modeling Agency" моделлик мактабининг лойиҳа қиймати 150 минг  долларни ташкил этади. Агентликда ҳозирги кунда 7 та иш ўрни яратилди. Агентлик иш фаолиятини 10 нафар ёш қизларни моделликка ўргатиш ўқув курсини очишдан бошлади. Шунингдек, агентлик ательеси ҳамда байрам ва базм либосларини ижарага бериш ҳам йўлга қўйилди.


Маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Жаҳонгир Акрамов ҳам мазкур лойиҳа билан танишди. Унинг тавсиясига кўра, ёш тадбиркор Шаҳризода Мадаминовага 33 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди. 


Моделлик агентлиги томонидан 5-30 ёшдаги хотин-қизларни моделлик йўналишида ўқитиш бўйича курслар ташкил этилган. Шунингдек, агентликдаги ўқув курсларининг малакали мураббийлари томонидан корхона ва ташкилотлар, таълим муассасаларининг буюртмаларига асосан, уларнинг ходим ва ўқувчиларини байрам тадбирларига чиқишлари ва саҳна кўринишларига кўмаклашиш хизматининг ҳам очилганлиги тадбир иштирокчилари томонидан алоҳида эътироф этилди.