Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Корхонанинг тажрибали ишчилари ҳар ойда 7 миллион сўмгача маош олишмоқда

×

 2023-09-20 12:32:54    1405

PDF юклаш
Чоп этиш


"Табассум" маҳалласида тадбиркор Абдуғаффар Қодиров томонидан "Кийик шоэс" МЧЖга асос солиниб, хотин-қизлар учун оёқ кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. У ерда 40 нафардан ортиқ ишчилар фаолият олиб боришмоқда. Ишчиларга кунлик иш ҳаққини тўлаш тартиби жорий қилинган. Ўртача кунлик 120 минг сўмдан маош тўланмоқда.

 
Энг тажрибали усталарнинг маоши ойлик 6-7 млн. сўмни ташкил этмоқда. Корхона томонидан 10 турга яқин аёллар пойабзаллари асосан ички бозорга, шунингдек, Тожикистон Республикасига ҳамда Тошкент, Самарқанд, Қўқон шаҳарларининг бозорларига ҳам етказиб берилади. 


Корхонада ишчилар учун ҳам қулай шарт-шароитлар яратилган. Икки маҳал иссиқ овқат берилади. Айни кунларда қўшимча бино қурилиши олиб борилмоқда. Бу билан иш ҳажмини ошириш, янги иш ўринларини яратиш режа қилинган.