Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Эко шаҳар ҳудуди кундан-кунга чирой очиб бормоқда

×

 2023-09-20 12:29:19    1729

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар ҳудудида “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилмоқда. Таъкидлаш жоиз, мазкур “Эко шаҳар”да 204 та кўп қаватли уй-жой қурилиши белгиланган. Янги массивда 10 та боғча, 6 та умумтаълим мактаби, поликлиника, масжид ҳамда соғломлаштириш мажмуаси бунёд этилади. 15 та маъмурий идора қад ростлайди. Ҳозирги кунда бу ерда бунёдкорлик ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.


Айни кунларда мазкур ҳудудда ички йўлларни қуриш, ёритиш масалаларини ўрнатиш, кўп қаватли уйларни қуриш, сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров масъуллар билан амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ўрганмоқда. Йўлларни сифатли ва жаҳон стандартларига мос тарзда бунёд этилиши бўйича мутахассислар билан фикр алмашилмоқда.


Таълим муассасаларида ҳам сўнгги жиҳозлаш ва пардозлаш жараёнлари кетмоқда. Аҳолининг мароқли дам олишлари учун бунёд этилаётган "Янги Ўзбекистон боғи"да ҳам кенг кўламли ишлар бажарилмоқда. Ёшлар учун замонавий атракционларни ўрнатиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Хусусан, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган гўёки қурувчиларга сифатсиз ва гўштсиз овқатлар берилмоқда деган мазмундаги хабарлар ҳақиқатга мос эмас. Шаҳар ҳокими жараёнларни ўз назоратига олиб, қурилишларга бош бўлмоқда.