Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2023-09-18 11:26:42 1404
Ижтимоий тармоқларда Аҳмад Фағоний кўчасидан Ёшлар сайлгоҳи кўчасига ўтиш учун мўлжалланган ерости йўлига сув тошаётганлиги юзасидан мурожаат тарқалди.
Мазкур мурожаат шаҳар ҳокимлиги ва ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди. Айни дақиқаларда муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Ишчилар томонидан ерости йўлидаги тўпланган сувлар насос ёрдамида тортиб олиниб, сув йўлига қўйилган трубанинг носоз қисми янгисига алмаштирилмоқда.
Тез орада муаммо тўлиқ бартараф этилиб, пиёдаларнинг ерости йўлидан фойдаланишлари учун шароит яратилади.