Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 155 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Муҳайёхон Обидовага имтиёзли кредит ажратилиб, фаолияти янада кенгайтирилди

×

 2023-09-18 11:21:32    1408

PDF юклаш
Чоп этиш


"Афросиёб" маҳалласида яшовчи тадбиркор Муҳайёхон Обидованинг чеварчилик соҳасига кириб келганига ўн йил бўлди. Сўнгги 2-3 йилда тадбиркорлик қилиш истагини билдираётган фуқароларга берилаётган имконият ва имтиёзларни эшитиб, фаолиятини кенгайтиришни ният қилган. 


Бу орада мижозлар сони ортди, шунингдек янги очилаётган боғчага ва клиникалардан ҳам буюртмалар қабул қилинди. Албатта, буюртмаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун янги дастгоҳларга зарурият бўлди. 
Маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Санжарбек Машариповнинг тавсиясига кўра, тажрибали чеварга 33 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Кредит маблағлари ҳисобига замонавий тикув машиналари олинди. 


Муҳайёхон Обидованинг 2 нафар шогирдлари ҳозирда ҳам ўқувчи, ҳам кўмакчи. Шунингдек, икки нафар ишсиз хотин-қизлар касаначилик асосида фаолият олиб боришмоқда. Тадбиркоримиз бир ойда ўртача 5 миллион, буюртма кўпайганда 7-8 миллион сўмгача даромад топмоқда.