Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фаол тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув талабалар иштирокида ўтказилди
2023-09-14 17:12:55 1484
Фарғона шаҳридаги "Мeridian Diagnostic Hospital" тиббиёт маркази раҳбари Нурилло Мамасодиқов ҳамда Бағдод туманидаги "Ғофуржон деҳқон" масъулияти чекланган жамияти директори Одилжон Ходжаевлар бугун Фарғона давлат университети Иқтисодиёт факультетининг ўқитувчи ва талабалари билан учрашдилар.
Тадбир давомида тадбиркорлар томонидан юртимизда бу соҳанинг ривожланиши учун берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди. Ҳар икки тадбиркор ҳам сўнгги йилларда тадбиркорликларини янада ривожлантириш мақсадида ана шундай имтиёзлардан унумли фойдаланиб келишмоқда. Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан ҳар икки тадбиркор "Шуҳрат" медали билан тақдирланишди.
Нурилло Мамасодиқов раҳбарлигидаги тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида вилоятимизнинг йирик компанияларидан бири бўлган “Meridian Diagnostic Hospital” МЧЖ муассислигида ташкил этилган Central Asian Medical University (Марказий Осиё тиббиёт университети) лойиҳаси учун тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан 128 миллиард сўм йўналтирилди.
“Meridian Diagnostic Hospital” МЧЖ таркибида ҳозирги кунда вилоятимизда деярли барча йўналишларни қамраган 10 та тиббий диагностик клиникалар фаолият олиб бормоқда. Тадбиркор томонидан Андижон шаҳрида “Андижон тиббий диагностика” МЧЖ, Фарғона шаҳрида “Ideal Diagnostik” МЧЖ, Қўқон шаҳрида “Қўқон тиббий диагностика” МЧЖ ҳамда Фарғона шаҳрида 7.5 млн. долларлик “Meridian Diagnostic Hospital” МЧЖлар ташкил этилиб, беморларда касалликларни барвақт аниқлаш, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш борасида сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Тажрибали тадбиркор Одилжон Ходжаев ҳам йиллар давомида боғдорчилик ва чорвачилик йўналишларини анчагина юксалтирди. Айни кунларда наслли чорвалар сони 1000 бошдан ошди. Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тадбиркорлардан жавоблар олишди.