Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Илёсбек Иномов: Имтиёзли кредитга замонавий ускуналар олингани ҳисобига иш унумдорлиги ошди
2023-09-14 17:10:47 1433
Илёсбек Иномов 25 йилдан буён автомобилларнинг баллонларини таъмирлаш билан шуғулланади. Ҳар соҳада бўлгани каби бу йўналишда ҳам иш унумдорлигини оширувчи замонавий ускуналар ишлаб чиқарилди.
"Афросиёб" маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Санжарбек Машарипов тавсияси билан тажрибали устага имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Соҳада ишловчи замонавий ускуналар сотиб олинди.
Айни кунларда, иш ҳажми ҳам самарадорлиги ҳам ошди. Шунингдек, мижозларнинг кўп вақт кутиб туришларига ҳам сабаб қолмади.
Илёсбек Иномов икки нафар фарзанднинг отаси. Ўғли мактаб ўқувчиси бўлса-да, доимо отасига кўмакчи, ҳунарнинг сир-асрорларини пухта эгалламоқда. Тадбиркорнинг таъкидлашича, мазкур ҳунар орқали ҳар ойда 3-4 млн. сўм даромад топмоқда.