Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди кўмакка муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда яқиндан ёрдамчи бўлмоқда

×

 2023-09-14 06:50:09    1355

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шахридаги кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.


“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона шаҳар бўлинмаси томонидан яна бир эзгу ишга қўл урилди. Кўмакка муҳтож оилаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида уй-жойларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Айни кунларда бир қатор хонадонларга қурилиш материаллари етказиб берилиб, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.


Жумладан, “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан Фарғона шаҳар Ташаббус кўчаси 32-уйда яшовчи Г.Турдиева ҳам амалий ёрдам кўрсатилди. Фуқаролар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби саховат тадбирларидан мамнун бўлишиб, ўз миннатдорчиликларини билдиришмоқда.