Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Хотин-қизларга маошларидан ташқари даромад топишларига ҳам имконият яратилмоқда
2023-09-14 06:20:15 1316
"Беруний" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, "Аёллар дафтари"да турган Саидахон Нуриддинованинг доимий иш билан банд бўлиш масаласида қилгин мурожаати ҳам ижобий ҳал этилиб, ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотига хўжалик ходими сифатида ишга жойлаштирилди. Шунингдек, ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра субсидия асосида тикув машинаси ҳам олиб берилди.
Тикувчилик билан шуғулланиш айниқса, кўп қаватли уйларда яшаётган хотин-қизларга қўл келмоқда. Саидахон ҳам кўп қаватли уйда турмуш ўртоғи ва ўғли билан яшайди. Ишдан бўш вақтларида тикувчилик билан шуғулланиб, асосан ёстиқлар, шунингдек рўзғор учун зарурий буюмларни тайёрламоқда.
Буюртмалардан ташқари тайёрлаган маҳсулотларини маҳаллий бозор ҳамда савдо дўконларига тарқатмоқда. Саидахон маошидан ташқари ҳар ойда ўртача бир миллиондан ортиқ даромад топмоқда.