Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАҲОР МАҲАЛЛАСИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2023-09-14 06:08:24 1273
Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан маҳалла тизимига берилаётган катта эътибор натижасида ҳудудлардаги кўплаб фуқаролар йиғинлари ўз хизмат биноларига эга бўлишмоқда. Шунингдек, уларнинг моддий-техник базаси яхшиланиб, соҳа ходимлари учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.
Бугун шаҳримиздаги “Навбаҳор” маҳалласининг ҳам янги биноси фойдаланишга топширилди. Бинонинг очилишида шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, шаҳар прокурори Шерзоджон Мавлонов ва кенг жамоатчилик вакиллари, шунингдек маҳалла аҳли иштирок этишди.
Маҳалла биноси Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан қурилиб, 750 млн. сўмга яқин маблағ сарф этилди. Шу кунга қадар кўп қаватли уйнинг 2 хонали уйида фаолият олиб борган ходимлар учун янги бинода барча қулайликлар яратилди.