Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ҳидоятхон Сайназарова: Энг улуғ ва энг азиз байрамда менга муносиб совға қилинди
2023-09-09 12:17:00 1396
Турмуш ўртоғи 2021 йилда юрак хуружидан вафот этган Ҳидоятхон Сайназарова бир ўғил, бир қизи билан яшайди. Қизи 1-гуруҳ ногирони. Ўғли Муҳаммаддиёр синглисини парваришига онасига катта кўмакчи.
Ўзи ободонлаштириш бошқармасида 10 йилдан буён ишлайди. Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров мазкур хонадонга ташриф буюриб, шарт-шароитларни ўрганди. Хонадонни таъмирлаш ишларига бош-қош бўлди.
Бир ой мобайнида қурилиш ишлари олиб борилди, - дейди Ҳ.Сайназарова. - Мустақиллик байрами арафасида янгидан таъмирланган уйимиз топширилди. Давлатимиз раҳбарининг биз хотин-қизларга бераётган эътиборларидан жуда мамнунман.
"Аёллар дафтари"да турган Ҳидоятхон опа уй-жойининг қурилиши ва таъмирланиш ишларида ўз ҳиссаларини қўшганларни дуо қилди. Шаҳримизда бундай хайрли ишлар давом этмоқда.