Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"БЎСТОН" ВА "ГУЛИСТОН" МАҲАЛЛАЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
2023-09-09 12:10:16 1753
Фарғона шаҳрининг “Бўстон” ва "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғинларида лойиҳа асосида паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ҳамда модернизация қилиш ишлари давом этмоқда.
Лойиҳа асосида "Бўстон" маҳалласи ҳудудига 282 дона янги темир-бетон таянчларини ўрнатиш, 7,1 км узунликдаги 0,4 кВли янги электр узатиш кабель тармоғини тортиш ҳамда 4 дона трансформатор пунктини қувватини катта қувватлисига алмаштириш, янгилаш ишлари режалаштирилган.
"Гулистон" маҳалласида ҳам 72 дона темир-бетон таянчларини ўрнатиш ҳамда тармоқларини янгилаш ишларини бажариш белгиланган. Айни вақтда, ҳудудларга етказилган янги темир-бетон таянчларига кабель тортиш ишлари олиб борилмоқда.