Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрида 2 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар ўз уйларига эга бўлдилар

×

 2023-09-07 09:02:43    1227

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 2 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга ажратилган хонадонларнинг калитлари кенг жамоатчилик иштирокида топширилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили шаҳримизда 18 ёшга тўлган 6 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга уй-жой ажратилган бўлса, жорий йилнинг шу кунига қадар эса 9 нафар йигит-қиз таъмирланган ва тўла жиҳозланган уй-жой эгасига айланишди. 
Амалга оширилган ишлар учун Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаси билан уй-жой сотиб олишга республика бюджети маблағларидан ажратилган бўлса, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан сарфланди.
Фарғона шаҳрилик Алишер Собиров ва Комилахон Юсуповалар номларига расмийлаштирилган квартиралар калитларини қабул қилиб олдилар. Шунингдек, улар доимий иш ўрнига ҳам эга бўлдилар.
Жорий йил якунига қадар шаҳримизда яна 17 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар уй-жой билан таъминланади. 
Ўз уйига эга бўлишдек бахтга эришган ёшлар, Президентимизга чексиз миннатдорчиликларини изҳор этиб, келажакда эл-юртга садоқат билан хизмат қиладиган инсонлар бўлишга ваъда бердилар.