Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Қатағон қурбонлари хонадонларига ташриф буюрилди

×

 2023-09-07 08:58:58    1212

PDF юклаш
Чоп этиш


31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Ушбу сана ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан Фарғона шаҳрилик Қатағон қурбонлари ёдга олинди. 
1937 йилда қатағон қурбони бўлган "Шодлик" маҳалласилик Қодирмирзо Жаҳонов, ёрмозорлик Мўйдинбек Додҳобековларнинг авлодлари билан шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, сектор раҳбарлари, фаол нуронийлар учрашдилар.
Меҳмонлар оила аъзолари томонидан афсус билан ёд олинган тарихнинг аччиқ қисматини тингладилар. Қатағон қурбонларининг авлодлари ота-оналардан эшитганларини эслашиб, боболарининг сургун қилиниб, отилганидан сўнг ҳам қолган оила аъзолари хўрлангани, барча мол-мулклари мусодара қилингани, турмуш кечиришлари ёмонлашганини ёд олишди. 
Шунингдек, суҳбат давомида бугунги тинч, осойишта замонга шукроналик келтирилди. Ўтганлар хотираланиб, қуръон тиловат қилинди. Оила учун озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.