Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Шаҳар ҳокими ўқув йили олдидан таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашди

×

 2023-09-07 08:51:52    1488

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан 2-мактабда таълим тизими ходимлари учун семинар ташкилланди. Унда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, ҳоким ўринбосари Юсуфжон Юсупов, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари, мактаб директорлари ҳамда ўринбосарлари иштирок этишди. 
Семинар давомида Малака ошириш институти раҳбар ва ўқитувчилари, фахрий устозлар, вилоят Маънавият ва маърифат маркази мутахассислари, шунингдек малакали директор ва ўринбосарлар томонидан тренинглар ўтказилди. Куни кеча Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар юзасидан таълим муассасалари раҳбарларига тегишли топшириқлар ҳамда тавсиялар берилди.
Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими жорий ўқув йилида ўқитувчи ва ўқувчиларга кенг шарт-шароитлар яратиш, таълим сифатини ошириш бўйича ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилганига алоҳида эътибор қаратди. Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда маҳалла ва оила билан ҳамкорликда олиб борилиши зарур бўлган вазифалар тушунтириб ўтилди. 
Таълим сифатини ошириш, ўқувчиларни китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини қандай ошириш кераклиги бўйича турли машғулотлар орқали раҳбарларнинг фикр -мулоҳазалари олинди. Ўзаро тажриба алмашилинди. Устозларнинг кўп йиллик меҳнатлари эътироф этилди. Амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. 
Семинар сўнггида фахрий устозларга шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.Тадбир сўнгида янги ўқув йилида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг юксак марраларни эгаллашлари, таълим самарадорлигини ошириш бўйича барча бирдек ҳаракат қилиши кераклиги таъкидланди.