Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Вилоят ҳокимлиги томонидан ўқувчилар учун ажратилган байрам совғалари эгаларига топширилди

×

 2023-09-07 08:47:55    1202

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комилахон Кавлонова ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари Дилшодахон Холматовалар шаҳримиздаги 3 та эҳтиёжманд оилаларда яшовчи 5 нафар ўқувчиларга мактаб формалари, зарурий ўқув-қуроллари ҳамда сумкалари бўлган байрам совғаларини ўз эгаларига етказдилар.
Масъул раҳбарлар мазкур хонадонларда яшовчи оила вакиллари билан суҳбатлашишди. Давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги байрами билан қутлашди. 
Шунингдек, оила вакилларининг муаммо ва камчиликларини ўрганишди. Ҳудудлардаги хотин-қизлар фаолларига тегишли топшириқлар берилди. Ёш авлодга таълим жараёнларида пухта билим олиб юксак марраларни эгаллашларини тилашди. 
Хонадон вакиллари фарзандлари учун кўрсатилган ёрдам ва ғамхўрликдан мамнун бўлишиб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.