Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ 94-сессияси бўлиб ўтди
2023-09-07 08:41:23 1204
Унда кун тартибига киритилган масалага дахлдор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
????Шаҳар ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан (Маърузачи: Фарғона шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Таваккалжон Раҳимов)
????2023 йил 2-чоракда Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»дан молиялаштириш юзасидан (Маърузачи: Фарғона шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Нодиржон Умаров)
????Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан 2023 йил олти ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан (Маърузачи: Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ҳамидулло Турдиев)
????Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 2023 йил 6 ойи давомида амалга оширган ишлари тўғрисида (Маърузачи: Фарғона шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Равшанбек Тўрақулов)
Шунингдек, сессия ишида Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан 2023 йил 1-ярим йиллиги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ижроси юзасидан қабул қилинган ҳужжатлари тўғрисидаги ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан эҳтиёжманд оилалар вакиллари ва беморларга бир марталик моддий ёрдам ҳамда соғлиғини тиклаш, операция ва дори-дармон воситалари учун маблағлар ажратиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари бир овоздан қабул қилинди.