Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳридаги ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган 450 нафарга яқин ўқувчиларга мактаб формалари ва ўқув қуроллари тарқатилди
2023-09-07 08:39:52 1203
Жорий йилда ҳам ёшларнинг кийиниш маданияти, саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни камол топтириш ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда таълим муассасалари ходимлари ҳамкорлигида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да турган оилалардаги ўқувчилар рўйхати шакллантирилди.
Улар учун мактаб формалари, сумкалар ва ўқув қуроллари ажратилди. Тадбирда шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, хотин-қизлар фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини Давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги айёми ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши билан муборакбод этишиб, байрам совғаларини топширишди.
Ўқувчиларнинг ҳурсандчилиги чексиз бўлди. Ота-оналар эса мамлакатимизда эҳтиёжманд оилалар ҳамда ёш авлодга берилаётган эътибор ҳамда ғамхўрликлардан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтишди. Давлатимиз раҳбарига ва масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.