Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрида навбатдаги пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди

×

 2023-09-07 08:35:07    245

PDF юклаш
Чоп этиш


Оммавий ахборот воситалари ходимлари, бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда блогерлар учун Фарғона шаҳрида матбуот анжумани ҳамда пресс-тур уюштирилди.
Пресс-тур иштирокчилари шаҳримизда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Эко шаҳарда амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Вилоят экология бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган пресс-тур давомида мутахассислар томонидан керакли маълумотлар берилди. Шунингдек, меҳмонлар "Янги Ўзбекистон боғи"да  манзарали дарахт кўчатларини экиш жараёнларида ҳам иштирок этишди. 
Шундан сўнг, журналист ва блогерлар учун шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда шаҳар ҳокими 2023 йилнинг 1-мавсумида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида ғолиб бўлган таклифлар бўйича қилинаётган ишлар бўйича ҳамда 2-мавсумдаги овоз бериш жараёнлари ҳақида маълумотлар берилди.
Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.