Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Меҳр дафтари”га киритилган болаларни орзу-истаклари рўёбга чиқарилмоқда
2023-09-07 08:32:46 199
Маълумки, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Меҳр дафтари” тизими жорий этилган. Бу борада ҳам Фарғона шаҳрида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йил давомида 7 нафар йигит ва қизларга уй-жойлар ажратилди. Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида мазкур дафтарга киритилган 16 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муаммо ҳамда орзу-истаклари рўёбга чиқарилди.
Хусусан, 2 нафар болага касбга йўналтириш мақсадида тикув машиналари, бандлигини таъминлаш мақсадида икки нафарларига меҳнат қуроллари, икки нафарларига велосипед ва олти нафарларига ноутбуклар ажратилди. Шунингдек, 4 нафарларининг IT курсларида ўқиш маблағлари тўлаб берилди.
Тадбирда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, Миллий гвардия бошқармаси вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Шаҳар ҳокими йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами билан муборакбод этиб, ёш авлодга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Энг улуғ, энг азиз айём арафасида орзулари ушалган ёшлар кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканликларини билдиришди. Масъуллар томонидан келгусида ҳам шаҳримиздаги “Меҳр дафтари”га киритилган ёшларнинг орзу-истакларини амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишларнинг олиб борилиши маълум қилинди.