Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Тошдан қоғоз чиқараётган тадбиркор билан учрашув ўтказилди

×

 2023-09-06 17:21:52    405

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун KOICA касб-ҳунарга ўқитиш марказида "Шуҳрат" медали соҳиби Абдураҳмон Ниязов фаолиятига назар солиниб, тадбиркор ва ёшлар, соҳа мутахассислари, ишбилармонлар иштирокида дилдан суҳбат қурилди.
Абдураҳмон Ниязов томонидан 2000 йилда "Сайқал" савдо ишлаб чиқариш корхонасига асос солинган. 25 йил тиббиёт соҳасида шифокор-жарроҳ бўлиб ишлаган тадбиркор фаолиятини ногиронлик аравачаси ишлаб чиқаришдан бошлаган бўлса, ҳозиргача 6 та қўшма корхона фаолият олиб бормоқда. 
Бундан ташқари, ўзбек-герман қўшма корхонаси ҳам очилиб, 17 йилдан буён қулоқ эшитиш мосламалари ишлаб чиқарилмоқда. 2014 йилдан буён Дания давлатидаги тадбиркорлар билан келишувга эришилиб, яна бир қўшма корхона очилиб, ёш болалар учун ҳам эшитиш мосламалари ишлаб чиқарилмоқда.
Тадбиркорнинг изланишлари ҳамда саъй-ҳаракатлари билан, тошдан қоғоз ясаш ҳам йўлга қўйилган. Мазкур лойиҳа МДҲ давлатларида ҳам ҳали йўлга қўйилмаганлиги билан аҳамиятлидир. Тадбиркорнинг бу лойиҳаси Хитой давлатидаги корхона билан қўшма тарзда амалга оширилди.
Тажрибали тадбиркор ишбилармонлар ҳамда ёшларга аввало, ғоя топиб, уни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қилишлари зарурлигига алоҳида эътибор қаратди. А.Ниязов учрашув давомида соҳадаги фаолият ва ҳамкорликда ишонч асосий ўрин тутиши, бу эса тадбиркорлигини янада ривожланиши учун асос бўлганлигини таъкидлаб ўтди.
Ўт ўчириш мосламаси, тупроқдан сув ўтказмайдиган тўшамалар, қишлоқ хўжалиги ва кон-металлургия соҳаларида фойдаланилаётган лаборатория асбоб-ускуналари, моддалари ҳам юртимизда илк бор тажрибали тадбиркор ташаббуси билан ишлаб чиқарилмоқда.
Тадбир давомида ёшларни қизиқтирган саволларига тадбиркор ва соҳа мутахассислари жавоб беришди. Шундан сўнг, корхонага ташриф буюрган ёшлар тошдан қоғоз ясаш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.