Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

НИЗОНИ СУДГАЧА ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ (БАНКЛАР МИСОЛИДА).

×

 2023-09-06 17:08:36    1430

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасида кредит ва микроқарз шартномаси билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий база яратилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасида қарз шартномаси кўрсатилган бўлиб, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади деб кўрсатилган.Мазкур кодексининг 744-моддаси кредит шартномаси кўрсатилган бўлиб, унга кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади деб кўрсатилган.Шунингдек, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Микромолиялаш тўғрисида»ги, «Гаров тўғрисида», «Ипотека тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам кредит ва микроқарз шартномаси билан боғлиқ муҳим қоидалар мавжуд.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сонли “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, айниқса, ҳудудларда риоя этиш ҳамда молиявий очиқликни кенгайтириш, шунингдек, хизмат кўрсатиш маданияти ва банк тизимига бўлган ишончни янада оширишда бир қатор муаммо ва камчиликлар кузатилаётганлиги сабабли 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб берилган бўлиб, улардан бири: Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш кўрсатилган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги №16/18-сонли қарори билан (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 2 июлда 3030-сонли рўйхат рақами билан рўйхатдан ўтказилган) “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.   Мазкур Низомнинг 41-бандига кўра, кредит шартномаси бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, банк истеъмолчи зиммасидаги қарз юки янада ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келган санадан бошлаб 7 (етти) календарь куни давомида истеъмолчи билан шартномада келишилган ҳар қандай алоқа боғлаш усулларидан, шу жумладан электрон алоқа воситаларидан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллардан фойдаланиб, истеъмолчига муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганлиги ҳақида хабар бериши шарт. 42-бандига кўра, банк қонунчилик ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда истеъмол кредити шартномаси бўйича истеъмолчини муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қайтариш мажбуриятлари бажарилмаганлиги ҳолати, муддати, суммалари, таркиби ва оқибатлари ҳақида хабардор қилиши, истеъмолчидан муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келиши сабаблари ҳақида сўраши шарт. 43-бандига кўра, истеъмолчи кредит шартномаси бўйича қарзнинг асосий суммасини қайтариш ва (ёки) фоизларни тўлаш муддатларини бузганда, банк тегишли кредит шартномасида назарда тутилган усулда низони судгача ҳал қилиш юзасидан ўз талабномасини истеъмолчига юборади. 44-бандига кўра, банк йўллайдиган талабномада қуйидаги ахборот кўрсатилган бўлиши керак: банк номи ва уни идентификациялаш учун етарли маълумотлар; талабнома расмийлаштирилган санадаги истеъмолчининг жорий қарзи миқдори ва таркиби; қарзни тўлаш усул(лар)и; истеъмолчи ўз мажбуриятларини бажариши лозим бўлган муддат (ўн кундан кам бўлмаслиги лозим); талабномада кўрсатилган муддатгача истеъмолчи ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатлари; низони судгача ҳал қилиш усуллари.45-бандига кўра, банк ва истеъмолчи тарафларнинг ўзаро розилигига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган низони судгача ҳал қилиш усулларини, шу жумладан музокаралар ўтказиш орқали, қўллашга ҳақли. 46-бандига кўра, истеъмолчи низони судгача ҳал қилиш юзасидан талабномада белгиланган муддатда кўрсатилган талабларни лозим даражада бажармаганда, банк судга даъво билан мурожаат этишга ҳақли деб кўрсатилган.Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/10-сонли (рўйхат рақами 3030-8, 26.01.2023 й. таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2023 й., 10/23/3030-8/0057-сон) “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”га қарорининг 7-бандига кўра, 41-банддан «сўндириш жадвалини илова қилган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 8-бандига кўра, 43-банддаги «етказади» деган сўз «юборади» деган сўз билан алмаштирилсин деб кўрсатилган. (Қарорининг 2-бандига кўра, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради деб кўрсатилган. Қарор 2023 йил 28 апрелдан кучга кирган).Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддасида аризани кўрмасдан қолдириш асослари кўрсатилган бўлиб, унинг 1-қисми 10-бандига кўра, агар даъвогар томонидан низони жавобгар билан судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаган, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса суд аризани кўрмасдан қолдиради деб кўрсатилган.Шунинг учун ҳам, банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сонли “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ва  Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги №16/18-сонли қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 2 июлда 3030-сонли рўйхат рақами билан рўйхатдан ўтказилган) “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида” Низом талабларини бажармаганлигини учун даъвогар томонидан низони жавобгар билан судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаганлиги даъво аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлади.


Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг раис ўринбосари И.Р.Кузибаев