Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БОЛА ТАРБИЯСИ БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР ҲАҚИДА
2023-09-06 17:05:29 1341
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига асосан оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади. 77-моддасида ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг таълим олишини, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлайди, шу мақсадда хайрия фаолиятини рағбатлантиради деб кўрсатилган.Ўзбекистон Республикасида бола ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий база яратилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонунчилик шулар жумласидандир. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенциясига қўшилган (Ўзбекистон Республикаси учун 19.07.1994 йилда кучга кирган).Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-онанинг болаларга таълим-тарбия беришга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра, ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт. Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт. Ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга. Ота-она болаларининг қонунчиликда белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шарт деб кўрсатилган.Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 10-моддасида оилавий ҳуқуқларни амалга ошириш ва оилавий мажбуриятларни бажариш кўрсатилган бўлиб, унинг 2-қисмига кўра, оила аъзоларининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари ҳамда ўз мажбуриятларини бажаришлари оиланинг бошқа аъзолари ва ўзга шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги шарт деб кўрсатилган. Шу ўринда суд амалиётидан олинган бир мисолга мурожаат қиламиз. Даъвогар — Б.М. (она)нинг жавобгар — Б.Н.(ота)га нисбатан болани ўзининг тарбиясига олиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Б.М. ва Б.Н. билан диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳга асосан оила қурган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар қизи бор. Бироқ, вояга етмаганларнинг оталиги белгиланмаган. Шунингдек, Болаларни ҳимоя қилиш шўъбасининг хулосасида вояга етмаган болалар онаси тарбиясига олиб берилиши болаларнинг манфаатларига мос келиши ҳақида хулоса тақдим қилган. Суд, даъвогар (ота) бола тарбияси билан доимий равишда шуғуллана олмаслигини, фарзандларга отадан кўра кўпроқ она кераклигини, қиз болаларни тарбиясида онанинг ўрни муҳимлигини, болалар кўпроқ онаси тарбиясида бўлиши лозимлигини, вояга етмаганлар қиз бола бўлганлиги учун кўпроқ она меҳри ва тарбияси кераклигини, балоғат ёшига етмаган қизларнинг муҳтожлигини кўпроқ она билишини, икки нафар фарзанд онада бўлгани ҳолда келажакда уларни биргаликда тарбиялаб бир-бирларига нисбатан меҳр-оқибатда камол топишини, болаларни даъвогар (она) тарбиясига қайтариш уларнинг манфаатларига зид эмаслигини, аксинча болалар она қарамоғида ўсиб-улғайиши мақсадга мувофиқлиги, ҳамда мутахассис хулосаси билан келишганлиги сабабли даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, вояга етмаганлар болаларни жавобгар (ота)дан даъвогар (она) тарбиясига олиб берилиб, уларнинг яшаш жойи онаси билан бирга белгиланиб, шу орқали вояга етмаганлар болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинган.Шундай экан, нафақат суд балки барчамиз бу масалага янада масъулият билан ёндашишимиз лозим.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг раиси У.Н.Орипов