Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Мустақиллик объектлари:СУРХТЕПАДА ЯНГИ БОҒЧА ОЧИЛДИ
2023-08-29 10:21:52 1262
"Сурхтепа" маҳалла фуқаролар йиғинида "Муҳайё" номли хусусий боғчанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, шаҳар прокурори Шерзоджон Мавлонов, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда маҳалла ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбир аввалида шаҳар ҳокими йиғилганларни Давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрами билан муборакбод этди. Шундан сўнг меҳмонлар тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Тадбиркор Муҳайёхон Жўраева томонидан ушбу хусусий боғчанинг очилиши ҳисобига 50 нафар тарбияланувчиларнинг қамраб олинди ва ўн нафарга яқин фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Ҳоким ёрдамчиси Раънохон Хожиболаеванинг тавсиясига кўра, тадбиркорга 250 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди.
Муассаса раҳбарининг таъкидлашича, ижтимоий дафтарларда бўлган оилаларнинг фарзандларини таҳсил олишлари учун ҳам имконият яратилган.