Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Мустақиллик объектлари: Фарғона шаҳрида янги клиника ўз фаолиятини бошлади
2023-08-28 10:58:25 1425
Тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор Нигорахон Абдураҳмонова раҳбарлигида очилган "Династия мед" клиникасининг асосий йўналишлари - репродуктив ва оила саломатлиги, бепуштлик, хомиладорликкача, хомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврларнинг кечиши ҳисобланади.
Лойиҳанинг ишга туширилиши учун 4 млрд. сўм маблағ сарф этилди. 25 та янги иш ўринлари яратилди. Клиникада кардиология, урология, эндокринология, гастроэнтерология ва генетик текширувлар ҳам йўлга қўйилган.
Клиниканинг очилиш маросимида тиббиёт соҳаси ходимлари ва фахрийлари, Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Дилшодахон Холматова ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тиббиёт муассасасининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар янги клиника вилоятимиз ва шаҳримиз аҳолиси учун Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида ажойиб совға бўлганлигини таъкидлаб ўтишди.