Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Тергов ҳибсхонасидаги хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
2023-08-25 16:00:24 1347
Фарғона вилояти ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят прокуратураси, оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда шаҳар бўлими, соғлиқни сақлаш бошқармаси, шунингдек жазони ижро этиш Департаменти 2-минтақавий ҳудуд 10-сон тергов ҳибсхонаси ҳамкорлигида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
10-сон тергов ҳибсхонасида вақтинча жазо муддатини ўтаётган барча хотин-қизлар 20 га яқин малакали шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларда аниқланган касалликлар бўйича 300 млн. сўм миқдордаги дори-дармонлар ажратилди.
Жараёнларда вилоят прокуратураси вакиллари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комилахон Кавлонова, шаҳар бўлими бошлиғи Дилшодахон Холматовалар ҳам иштирок этишди. Масъуллар маҳбуслар билан суҳбатлар ўтказишди. Уларга яратилган шароитларни ўрганишди.
Ҳибсхонадаги хотин-қизлар берилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтишди.