Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Аёллар дафтари"да турган хотин-қизларга ногиронлик аравачалари тарқатилди
2023-08-24 16:05:41 1308
Шаҳримиздаги оилавий поликлиника шифокорлари ва хотин-қизлар фаоллари иштирокида хонадонларда хатлов ўтказилиб, реабилитация воситаларига зарурияти бўлганларнинг манзилли рўйхати тузилган эди. Айни кунларда шаҳар ҳокимлиги томонидан зарурий воситалар ажратилиб, фуқароларга етказилмоқда.
Бугун Фарғона шаҳар ҳокимлигида 9 нафар хотин-қизларга ногиронлик аравачалари топширилди. Шунингдек, реабилитация воситаларини топшириш жараёнига ташриф буюрган оила аъзолари ҳамда ҳудудлардаги хотин-қизлар фаоллари билан мазкур оилалардаги мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳам ўрганилди. Масъуллар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларига керакли тавсиялар, топшириқлар берилди.
Ногиронлик аравачалари билан таъминланган фуқаролар инсон қадри улуғланаётган Юртда яшаётганликларидан мамнунликларини таъкидлашди. Берилаётган эътибор учун Давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.