Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Маҳалланинг тўрт километрдан ортиқ ички йўлларига асфальт ётқазилди
2023-08-22 11:45:00 1267
Фарғона шаҳридаги бир қатор маҳаллаларда дастурларга асосан ички кўчаларнинг ҳолати яхшиланиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этиш мақсадида давлат бюджетидан маблағлар ажратилган.
Жумладан, шаҳримиздаги "Чекшўра" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам асфальтлаш ишлари якунига етказилди. Маҳалладаги ички кўчаларнинг 4300 метр қисми таъмирланиб, асфальт ётқазилди. Мазкур ишлар учун давлат бюджетидан икки миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.
Яқинда маҳаллада Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилган 408-сонли “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 7 километр ичимлик суви тармоғи тортилган эди.
Маҳалла аҳли ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларидан мамнун бўлишиб, Давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдиришмоқда.