Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#Оила_муқаддас_даргоҳ “Биз ажримга қаршимиз!" шиори остида давра суҳбатлари ўтказилмоқда
2023-08-21 10:15:10 1601
Фарғона шаҳар ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими ва “Оқила аёллар” ҳаракати ҳамкорлигида шаҳардаги “Ибн Сино”, “Юлдуз” ва “Баркамол” маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари учун “Оила - муқаддас даргоҳ!" ва "Биз ажримга қаршимиз!" мавзуларида давра сухбати ўтказилди.
Давра сухбатининг асосий мақсади нотинч ва муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаш, улардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, низоли холатлар ва оилавий ажримларни олдини олиш, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш, оилавий муносабатларни яхшилашга қаратишдан иборатдир.
Давра суҳбатида сўзга чиққан "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Н.Элчиева, Фарғона вилоят ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича бош мутахассиси Д.Ғофурова, Фарғона вилояти “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази психологи М.Узоқова, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати, Фарғона шаҳар “Оқила аёллар” ҳаракати етакчиси Ш.Ахуновалар оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, зўравонликка учраган аёллар ва уларнинг фарзандлари, ижтимоий химояга муҳтож қатламлардан бўлган аёллар ва қизларнинг турмуш тарзи ва фаровонлигини ошириш бўйича ўз-фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Тадбир давомида Фарғона вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлиги ўқув маркази раҳбари И.Маматхонова томонидан тадбиркорлик қилиш истагини билдириб, ўқув курсини тамомлаган 15 нафар хотин-қизларга сертификатлар топширилди.
Давра суҳбати якунида “Ибн Сино”, “Юлдуз” ва “Баркамол” маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ҳаракат аъзолари ва фаолларига “Оқила аёллар” ҳаракатининг совғалари топширилди.