Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ШАРШАРАЛИКЛАР АМАЛИЙ ЁРДАМДАН МАМНУН БЎЛИШДИ

×

 2023-08-19 10:00:38    1379

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳи аъзолари жорий йилнинг март ойида вилоят ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида Фарғона шаҳрида ўрганишлар олиб боришган эди. 
Ўрганишлар давомида фуқаролар билан ўтказилган учрашувларда "Шаршара" маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари Ишчи гуруҳига ичимлик суви таъминоти ҳамда кўчаларни асфальт қилиш масаласида мурожаат қилишган эди. Мазкур мурожаат назоратга олиниб, шу даврдаёқ амалий ишлар бошланган эди. 
Шу кунга қадар маҳаллада ичимлик суви қудуғи қазилди. 3100 метрдан ортиқ ичимлик суви тармоғи тортилди. 600 га яқин хонадонлар тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Шунингдек, маҳалланинг ички кўчаларида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси бўйича 3 минг метр асфальт ётқазиш ишлари ҳам бажарилди. Йиллар давомида ечимини топмаётган муаммоларнинг бартараф этилишидан кекса-ю ёш бирдек мамнун бўлишди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/fargonauzpress)