Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғоналик тадбиркорларга "Фаол тадбиркор" кўкрак нишонлари топширилди

×

 2023-08-19 09:59:07    1338

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан, Миллий иқтисодиётимизни барқарор юксалтириш, юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик ривожини янги босқичга кўтариш, мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги катта хизматлари, соҳага инновацион технологияларни жорий этиш, иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, бизнесда эришаётган амалий натижалари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун мамлакатимиз тадбиркорларининг катта гуруҳи қаторида 13 нафар вилоятимиз тадбиркорлари ҳам "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Бугун бўлиб ўтган Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти олдидан Бағдод туманидаги “Ferghana Spinning” корхонасида ташкил этилган вилоят студиясида ушбу тадбиркорларга кўкрак нишонлари вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тантанали тарзда топширилди.

"Фаол тадбиркор" кўкрак нишонлари билан тақдирланганлар қаторида Учкўприк туманидаги «ММА Камтар - Бегойим» МЧЖ раҳбари Исроил Абдуллаев, Ўзбекистон туманидаги «Sement xomashyo savdosi» МЧЖ таъсисчиси Орифхон Махмудов, Бешариқ туманидаги «Farg'ona yasin qurilish mollari» қўшма корхонаси раҳбари Эркин Махмудов, Учкўприк туманидаги «Mollis» МЧЖ таъсисчиси Шавкат Раджапов, Марғилон шаҳридаги «Merfen-Ko» МЧЖ раҳбари Рустам Сабиров, Учкўприк туманидаги «Худоёрхон» оилавий корхонаси раҳбари Иродахон Содиқова, Тошлоқ туманидаги «Экспо Коллор Прин Текс» МЧЖ раҳбари Сарваржон Умирзақов ва Бувайда туманидаги «Lion Print» хусусий корхонаси раҳбари Мақсад Шерматовлар бор.

Фарғона шаҳридаги «Moderna Ceramic Industries Ferghana» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Баходир Ахмедов, Ўзбекистон туманидаги «Turon Eco Cement Group» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Қодиржон Ахмедов ва Риштон туманидаги «Чинор плюс» хусусий корхонаси раҳбари Исломжон Орипжоновга мукофотлар Тошкентда Давлатимиз раҳбари томонидан топширилди.

Хорижда хизмат сафарида бўлган икки тадбиркор – Учкўприк туманидаги «Betonplita» МЧЖ раҳбари Максудхон Мансуров ва Бувайда туманидаги «Ёшлик ниҳол инвест» МЧЖ раҳбари Асрор Хайдаровга мукофотлар кейинроқ топширилиши маълум қилинди.