Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ тўқсон учинчи сессияси бўлиб ўтди
2023-08-16 10:24:51 1485
Унда кун тартибига киритилган масалага дахлдор ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Сессия ишини Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров очди ва олиб борди.
Сессияда дастлаб шаҳарда одил судловни амалга ошириш борасида 2023 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва келгусида амалга оширилиши белгиланган ишлардан(тадбирлар) кутилаётган натижалар ҳақида жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Камолиддин Раҳимов, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди раиси Улуғбек Орипов, Фарғона туманлараро иқтисодий суди раиси Тоҳиржон Маматожиев, Фарғона туманлараро маъмурий суди раиси Солижон Қурбонов ахборотлари эшитилди.
Шундан сўнг, шаҳардаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти борасида 2023 йил биринчи ярим йиллик даврида амалга оширган ишлари юзасидан Фарғона шаҳар адлия бўлими бошлиғи Муроджон Қодиралиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими томонидан 2023 йил биринчи ярим йиллик даврида амалга оширилган ишлар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Отабек Норбоевларнинг ҳам маърузалари тингланди.
Шунингдек, сессия иши давомида жорий йилнинг 6 ойи давомида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ажратилган маблағлар бўйича ҳам ҳисобот берилди. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари бир овоздан қабул қилинди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати