Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ярим йиллик фаолият якунлари муҳокама қилинди
2023-08-16 10:20:51 1268
Фарғона шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилоят прокурори ўринбосари М.Абдураҳмонов, шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.
Йиғилишда шаҳар ҳудудида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик, шу жумладан диний экстремизм ва терроризмни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди ҳамда масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.
Йиғилиш якунида келгусидаги долзарб вазифалар ҳамда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.