Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"БЎСТОН" МАҲАЛЛАСИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
2023-08-16 10:12:53 1402
Фарғона шаҳрининг “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида лойиҳа асосида паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ҳамда модернизация қилиш ишлари давом этмоқда. Лойиҳа асосида ҳудудда 282 дона янги темир-бетон таянчларини ўрнатиш, 7,1 км узунликдаги 0,4 кВли янги электр узатиш кабел тармоғини тортиш ҳамда 4 дона трансформатор пунктини қувватини катта қувватлисига алмаштириш, янгилаш ишлари режалаштирилган.
Айни вақтда, ҳудудга етказилган янги темир-бетон таянчларини ўрнатиш ишлари якунига етказилмоқда. Лойиҳа якуни билан, маҳалладаги 600 дан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти яхшиланади.
Ҳудудларда бу каби амалий ишлар давом этмоқда.