Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Меҳр дафтари”га киритилган болаларни орзу-истаклари рўёбга чиқарилди
2023-07-12 11:45:47 1647
Фарғона шаҳрида ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 17 январь кунги 26-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йил давомида 7 нафар йигит ва қизларга уй-жойлар ажратилди.
Бугун ҳам дафтарга киритилган 10 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муаммо ҳамда орзу-истаклари рўёбга чиқарилди.
Хусусан, икки нафар болага велосипед ва саккиз нафарларига ноутбук ҳамда компьютер жамланмалари ажратилди. Тадбирда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, шаҳар прокурори Шерзоджон Мавлоновлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Келгусида ҳам шаҳримиздаги “Меҳр дафтари”га киритилган ёшларнинг орзу-истакларини амалга ошириш мақсад қилинган.