Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Мониторинг ўрганишлари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилди

×

 2023-07-04 16:39:11    1500

PDF юклаш
Чоп этиш


         Олий Мажлис Инсон хуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили томонидан Фарғона шахридаги “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида мониторинг олиб борилди.

          Аниқланишича, ушбу “Саховат уйи” жами 264 нафар беморларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, хозирда 146 нафар беморлар даволаниб яшаб келишмоқда. Ушбу даволаш муассасасида даволанаётганларнинг аксарият қисмини  боқувчиси ва қарамоғида хеч кими йўқ, ёлгиз ва ногиронлиги бўлган беморлар ташкил этади. Улардан аёллар 47 нафар, эркаклар 99 нафар бўлиб,  I-гурух ногиронлари 14 нафар, II- гурух ногиронлари 19 нафардан иборат.  Болаликдан ногиронлар 19 нафар, ўзгалар парваришига мухтожлар (мустақил юролмайдиганлар) 29 нафар, ёрдамчи воситалар билан юрувчилар 37 нафар, ўзгалар парваришига мухтож бўлмаганлар 80 нафардир.

      Беморларга  жами 94 нафар  ходимлар, яъни 8 та шифокор, 39 та хамшира ва 47 та кичик тиббиёт ходимлари хизмат   қилади.

      “Саховат уйи”даги ошхона кўздан кечирилганда белгиланган менюларга асосан таомлар тайёрланиб, озиқ-овқат махсулотлари тўлиқ ва таомномага мос равишда 5 маҳал  берилаётганлиги маълум бўлди.

      Мониторинг  жараёнида “Саховат уйи”даги беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат, уларга яратилган шароитлар,  озиқ-овқат ва дори-дармон таъминоти  ўрганилди. Даволанаётган беморларнинг 16 нафари билан оммавий, 6 нафари билан яккама-якка учрашиб, сухбатлар ўтказилди.

    Фарғона шахар “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида яшовчи Холиқов Собитжон Омбудсманнинг минтақавий вакилига телефон орқали оғзаки равишда мурожаат қилиб,  болаликдан 1-гурух ногирони эканлиги, ногирон бўлганлиги учун нафақа тайинланишида амалий ёрдам беришни сўраган.

    Унинг мурожаати қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 23.03.2023 йил кунги 119-сонли қарорининг 2-иловасига кўра “Ўзгалар парваришига мухтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига мухтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча тўлов тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган. Ушбу Низом талабларига кўра 1-гурух ногирони бўлган фуқаро С.Холиқовга нафақа тайинланиши кўзда тутилган.

     Хозирда С.Холиқовга жами 833 750 сўм нафақа тайинланган бўлиб, “Саховат” интернат уйида яшаётганлиги сабабли  тайинланган сумманинг 20 фоизи миқдорида, яъни хар ойда 166 750 сўм  нафақа хисобланиб, тўлов амалга оширилиши таъминланиб келмоқда.

    Фуқаро С.Холиқов мониторинг жараёнида Омбудсманнинг минтақавий вакили билан учрашиб, ўз миннатдорчилигини билдирди. Болаликдан 1- гурух ногиронлиги бўлган беморлар Х.Усмонова  ва Х.Бобоева, К.Тўхтасиновалар билан учрашиб, сухбат ўтказилганда улар узоқ йиллардан буён муассасада   яшаб, даволаниб келаётганликлари, ўз вақтида керакли муолажалар ўтказилаётганлиги, тиббиёт хизматидан эътирозлари йўқлиги, озиқ-овқат таъминотидан хам шикоятлари йуқлигини билдирдилар. Беморлар ўз вақтларидан унумли фойдаланишлари ва ўзлари хохлаган ишлари билан шуғулланишлари учун хамма шарт-шароитлар яратилганлигини маълум қилдилар.

     Жумладан,  беморлар Х.Усмонова ва Х.Бобоевалар қўл санъати услубида  ўзбек миллий каштачилик буюмларини тайёрлашиб, яратган асарларини харидорларга бозор нархларидан келиб чиққан холда сотиб, даромад олаётганликларини билдирдилар.

    Мониторинг ўрганишлари давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.


А.Камилов,

Омбудсманнинг Фарғона вилояти 

минтақавий вакили.