Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Болаликдан ногиронлиги бўлган ва ҳозирда “Саховат уйи”да яшовчи фуқарога нафақа тайинланди

×

 2023-07-04 16:26:24    1477

PDF юклаш
Чоп этиш


    Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камиловга Фарғона шаҳар “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида яшовчи Х.С. нафақа тайинланишида ёрдам бериш бўйича мурожаат қилди.

    Болаликдан 1-гуруҳ ногирони бўлган фуқаронинг мурожаати қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2023 йил кунги 119-сонли қарорининг 2-иловасига кўра “Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча тўлов тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

     Ушбу Низом талабларига кўра 1-гуруҳ ногирони бўлган фуқаро Х.С.га нафақа тайинланиши бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилинди. Натижада фуқарога 833 750 сўм нафақа тайинланди. Унинг “Саховат” интернат уйида яшаётганлиги сабабли ҳар ойда тайинланган сумманинг 20 фоизи мурожаатчига ўтказиб берилмоқда.