Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Хўжамағиз" маҳалласининг 14 километр ички йўллар асфальт қилинди
2023-07-04 16:23:31 1073
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Фарғона шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан кенг кўламли ишлар олиб борилди.
Хусусан, мазкур қарор асосида "Хўжамағиз" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўлларнинг 14 километр қисми асфальт қилиниши белгиланган. Кўчаларни асфальт қилиш учун қарор асосида 6 млрд. сўмга яқин маблағ ажратилди.
Йиллар давомида маҳаллий аҳолини қийнаб келган, қишда лой, ёзда чанг бўлиб кўплаб муаммоларга сабаб бўлган мурожаат ижобий ечим топди. Ҳудудда олиб борилган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлган фуқаролар Давлатимиз раҳбарига маҳалла инфратузилмасини яхшиланиши учун берган эътибори боис ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.