Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Шодиёна"да ичимлик суви ва канализация тармоқлари тортилди
2023-06-23 10:13:02 1231
Айни кунларда Фарғона шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, "Шодиёна" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 800 метр ичимлик суви ва канализация тармоқлари тортилди. Ҳозирда қурилиш-монтаж ишларининг якуний қисми бажарилмоқда. Мазкур ишлар учун қарор асосида 800 млн. сўм маблағ ажратилган.